Ўзбекистон | 16:39 / 03.06.2021
12856
1 дақиқада ўқилади

Мўйноқда 12 ва 11 ёшли ака-ука каналда чўкиб кетди 

Мўйноқда 12 ва 11 ёшли ака-ука каналда чўкиб кетди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи хабар берди.

2021 йил 2 июнь куни соат 14:00лар чамасида Мўйноқ тумани Уббиниязов кўчасида яшовчи ака-ука Ж.Р (2009 йилда туғилган) ва Ж.Д.(2010 йилда туғилган) шу тумандаги “Мадели” ОФЙда яшовчи Н.Қ.нинг уйига меҳмонга бориб, ушбу қишлоқдаги “Қипшақдарё” каналида чўмилганида, эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетган. 

Шу пайт канал ёнидан ўтиб бораётган қишлоқ одамлари болаларни сувдан чиқариб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб борган, лекин тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан иккала бола ҳам вафот этган. 

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат бўйича Мўйноқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид