Жаҳон | 18:26 / 04.06.2021
6983
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон AstraZeneca вакцинасини сотиб олмайдиган бўлди

"СК-Фармация" бошқаруви раиси Ерхат Искалиевнинг сўзларига кўра, AstraZeneca вакцинаси борасида салбий фикрлар жуда кўп.

Фото: РИА Новости

AstraZeneca вацинасини етказиб бериш бўйича музокаралар ушбу вакцина тўғрисида жуда кўп салбий фикрлар бўлгани сабабли тўхтатилди. Бу ҳақда "СК-Фармация" бошқаруви раиси Ерхат Искалиев маълум қилди, деб хабар берди zakon.kz.

“Барча вакциналар бўйича музокаралар олиб борилмоқда, лекин AstraZeneca бўйича музокаралар тўхтатилди, чунки вакцина борасида салбий фикрлар жуда кўп”, - деган Искалиев.

Унинг сўзларига кўра, Johnson & Johnson ва Moderna вакциналарини етказиб бериш бўйича ҳам музокаралар ўтказилмоқда, аммо ҳозирча бирор натижага эришилмаган.

Маълумотларга кўра, Қозоғистонда ҳар 100 кишига 15,79та вакцина тўғри келади.

Мавзуга оид