Қарши бош каналида мактаб ўқувчиси чўкиб кетди
Қарши туманида яшовчи мактаб ўқувчиси Қарши бош каналида чўкиб кетган. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 2 июнь куни 17:00ларда Қарши туманида яшовчи мактаб ўқувчиси Нишон ва Қарши тумани чегарасидан оқиб ўтувчи Қарши бош каналида чўкиб кетган.
Суриштирувда аниқланишича, чўкиб кетган бола ўртоқлари билан бирга бўлган ва улар чўмилиш белгиланмаган жойда чўмилишган.
Қайд этилишича, Нишон туманининг 12та маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтадиган Қарши ва Миришкор магистрал каналларида 5та рўйхатга олинган фуқароларнинг чўмилиши тақиқланган жой бор. Бу жойларда чўмилишни тақиқлайдиган огоҳлантириш белгилари ўрнатилган. Аммо аксарият ҳолларда ёш болалар ҳамда катталар ўша жойларда чўмилмоқда ва оқибатда бахтсиз ҳодисалар юз бермоқда. Таъкидланишича, чўмилиш мавсуми бошлангандан буён мазкур каналларда 4 нафар бола чўкиб кетган.
Мавзуга оид
15:18 / 08.12.2024
Қашқадарёда хотинини ов қуроли билан отиб қўйган эркакка ҳукм ўқилди
21:36 / 03.11.2024
Наманганда мактаб ўқувчиси ижарага машина олиб миниб ЙТҲ содир этди
13:19 / 15.10.2024
Қашқадарёда Labo ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, пахта даласига ташлаб кетди. Жабрланувчи вафот этган
18:11 / 07.10.2024