Ўзбекистон | 14:32 / 16.06.2021
2571
1 дақиқада ўқилади

ФВВ ходимлари томонидан каналда чўкиб кетаётган қиз қутқариб қолинди

Чортоқ туманидан ўтувчи «Катта Наманган канали»да оқиб кетаётган қизча ФВВ ходими томонидан қутқариб қолинди.

Ҳодиса кеча, 15 июнь куни соат 19:40 ларда, Наманган вилояти Чортоқ шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи “Катта Наманган канали”да  юзага келган. 

Маълум бўлишича, мазкур ҳудудда хизмат олиб бораётган Чортоқ туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари каналда оқиб кетаётган қизни кўриб қолган. Шундан сўнг, ФВВ ходимлари зудлик билан қутқарув ишларини амалга оширганлар. 

Қутқарувчиларнинг олиб борган тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида фуқаро ҳушсиз ҳолда қутқариб олиниб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва ўзига келтирилган. Ўзига келтирилган қиз туман тиббиёт бирлашмасига юборилган.

Ҳозирги вақтда қутқарилган инсоннинг аҳволи ўнгланган.

Мавзуга оид