Жамият | 12:00 / 18.06.2021
7783
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Genesis Innovation IТ соҳасида чегараларни очишда давом этмоқда

Фото: Genesis Innovation

Инновацион ИТ-компания GENESIS INNOVATION биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда лойиҳа офисини ишга туширди. PMO жорий қилиниши компания ичидаги, шунингдек, ҳамкорлар учун ҳам лойиҳалар билан боғлиқ кутилмаган вазиятлар ва низолар келиб чиқиш хавфининг имкон қадар олдини олади.

PMO аслида нима?

Project Мanagement Office (PMO) – бу компаниянинг барча лойиҳаларини, жумладан, йўналтириш, мониторинг, бюджет ва графикларни кузатиб бориш, шунингдек, жамоа ва лойиҳадаги барча манфаатдор томонларнинг алоқада бўлишини умумий назоратга оладиган, лойиҳалар портфелини бошқариш офисидир. Бунинг барчаси ҳам раҳбарга, ҳам буюртмачига лойиҳа жараёнларини тушуниш ва кузатиб бориш имконини беради.

GENESIS INNOVATION компаниясига 2018 йилнинг март ойида асос солинган бўлиб, IТ соҳасида кўзланган кўплаб мақсадларга эришилди. Компаниянинг афзалликлари – комплекс новаторлик хизматлари, малакали ходимлар, жаҳон компаниялари билан узоқ муддатли шериклик муносабатлари ва ISO 9001:2015 халқаро стандарти бўйича сифат менежменти тизимига мувофиқ лойиҳалар тузилмасини бошқаришдир.

Компания IT-ечимлар ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш бўйича ишончли ва тасдиқланган провайдер сифатида хизмат қилиб келмоқда, шунингдек, АКТ соҳасидаги IT Парк инновацион марказнинг резиденти ҳисобланади.

PMO буюртмачи учун қандай аҳамиятга эга?

Ушбу кўринишдаги лойиҳаларни бошқариш нафақат ўз лойиҳаларини олиб бориш учун, балки Ўзбекистондаги халқаро PMO амалиётига мувофиқ дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва лойиҳаларни бошқариш хизматларидан фойдаланишни истаган ҳамкор компаниялар учун ҳам жорий қилинган.

Фаолият давомида ҳамкор компаниянинг лойиҳа менежери тўғридан тўғри лойиҳани ишлаб чиқишда ва услубий таъминотни тайёрлашда иштирок этади. Бу келажакда сифат, хатарлар, ходимлар ва бошқа жараёнларни бошқаришга ижобий таъсир кўрсатади.

Компаниянинг муваффақиятли амалга оширилган лойиҳалари:

SV-GATE — мобиль тўлов тизимларини Uzcard банклараро тўлов тизимига улаш учун мўлжалланган дастурий маҳсулот.

CardXabar — Uzcard банк карталари бўйича тўловлар ҳақида маълумот олиш учун мўлжалланган telegram бот.

Kiwi Ride — электрон скутерлардан фойдаланиш учун мўлжалланган биринчи ва ягона ижара платформа иловаси. Иловадан БАА ва Европа ҳудудида фойдаланилади.

KioskPay — ўз-ўзига хизмат кўрсатиш орқали фойдаланувчилардан тўловларни қабул қилишни таъминловчи ахборот ва тўлов терминали учун дастурий таъминот.

Компаниянинг бошқа лойиҳалари билан сайтимизда танишишингиз мумкин: igenius.uz

GENESIS INNOVATION ахборот технологиялари дунёсида янги имкониятларни очишдан мамнун, шунингдек, янги ҳамкорликларга доим тайёр.

Алоқа учун телефон: +99871 203-42-24

Компания манзили: Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 78.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид