Ўзбекистонда 5 ойда 37 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди
Январ–май ойларида республикада давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан 1,5 трлн сўмлик, нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан 35,8 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.
Давлат статистика қўмитаси хабар беришича, 2021 йилнинг январ–май ойларида Ўзбекистонда 37,3 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди ва соҳада 2020 йил шу даврига нисбатан 0,9 фоиз ўсиш кузатилди.
Хусусан, ўтган 5 ой давомида республикада 25,3 трлн сўмлик бино ва иншоотлар, 7 трлн сўмлик фуқаролик объектлари қурилди, 4,8 трлн сўмга ихтисослаштирилган қурилиш ишлари амалга оширилди.
Давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами 1,5 трлн сўмлик (умумий ҳисобда 4 фоиз), нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан эса 35,8 трлн сўмлик (96 фоиз) қурилиш ишлари бажарилди.
Манбага кўра, қурилиш ишлари катта қисми янги бино ва иншоотлар ҳиссасига тўғри келди. Жумладан, жами 67 фоиз ёки 30 трлн сўмлик қурилиш ишлари иқтисодиётда янги ишлаб чиқариш қувватлари, турар жой ва бошқа ижтимоий объектларни барпо этишга йўналтирилди.
Июн аввалида мамлакатдаги қурилиш корхона ва ташкилотлари сони 43,3 мингтага етди ва ўтган йил шу давридан 5 мингтага кўпайди. Бунда энг кўп кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилиб, ҳудудда 8 минг 473та қурилиш корхона ва ташкилотлари мавжудлиги аниқланди. 2020 йилда эса пойтахтда улар сони 7 минг 60та бўлган. Кейинги ўринларда Тошкент (3 минг 761та), Фарғона (3 минг 428 та), Қашқадарё (3 минг 413та) вилоятлари келтирилган.
«Қурилиш ишлари ҳажми йирик қурилиш ташкилотлари, кичик корхона ва микрофирмалар ҳамда норасмий секторларда амалга оширилган ишлар таркиби бўйича шаклланади», дейилади маълумотда.
Қайд этилишича, умумий бажарилган қурилиш ишларининг 23,1 фоизи йирик қурилиш ташкилотларига, 60,2 фоизи кичик корхона ва микрофирмалар, 16,7 фоизи норасмий сектор ҳиссасига тўғри келади.
Мавзуга оид
19:14 / 23.12.2024
Қурилиш объектида ишлаётганлар шу манзилда вақтинча рўйхатга олинади
18:30 / 07.10.2024
Қурилиш соҳасида аҳоли норозилигига сабаб бўлаётган ҳолатлар ҳақида маълумот берилди
20:17 / 03.02.2024
Бино қуришдан аввал тупроқнинг унумдор қатлами сидириб олиниши шартлиги белгиланди
11:51 / 03.02.2024