Ноқонуний олиб кирилган маҳсулотларни сотаётган шахс қўлга олинди
Фарғона туманида четдан ноқонуний олиб кирилган тамаки ва алкоголли маҳсулотларни сотган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Фарғона тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида фуқаро Ш.А. харидор З.га айланма йўллар орқали Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган акциз маркасиз 3 000 қути “Milano” номли тамаки ва 4 дона “Кара балта” номли алкоголли маҳсулотларни жами 3 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Марғилон шаҳрида машғулотларга қатнашмасдан туриб ҳам 15 кун ичида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган автомактаб устаси қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
17:35 / 02.12.2024
Сўровнома: Уйни иситишга неча пул сарфлайсиз?
16:02 / 29.11.2024
5 минг сўмдан 50 минг сўмгача: Ўзбекистоннинг энг йирик ўрик бозоридан репортаж
16:00 / 11.11.2024
Хавотир билан бошланган хайрли иш – Фарғонадаги мактаб олма боғидан яхшигина даромад оляпти
08:10 / 03.11.2024