Ҳиндистонда 16 кишини ўлдирган фил қидирилмоқда
Ҳиндистоннинг Жаркханд штатида филлар тўдасидан қувилган фил икки ой ичида 16 кишини ўлдирди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.
Фил май ва июн ойида қатор ҳужумлар содир этган. Бундай ҳужумлардан охиргиси 22 июнда юз берган: тонгга яқин кўчага чиққан кекса жуфтлик фил ҳужуми қурбонига айланган.
Маълум қилинишича, фил одамлар уйларига бостириб кирмаган ва фақат унга жуда яқин келган ёки йўлидан чиқиб қолган одамларни ўлдирган.
Маҳаллий ўрмон хўжалиги ходими Сатиш Чандра Райнинг таъкидлашича, ҳужумларни 15–16 ёшли фил содир этмоқда. «Эҳтимол, филда куйикиш даври бошланган ва у урғочи филлар учун курашда ўзини ҳаддан зиёд тажовузкор тутгани учун тўдадан қувилган бўлиши мумкин», деб айтган мутахассис.
Ҳозирча филни ушлашнинг иложи бўлмаган. Бироқ ўрмон хўжалиги ходимлари фил ўз тўдаси билан бирлашиш илинжида унинг ортидан бораётганини аниқлашган.
Мавзуга оид
18:07
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
11:42 / 18.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
20:02 / 17.12.2024