Жамият | 15:18 / 08.07.2021
3556
2 дақиқада ўқилади

“Hududgaz Andijon”: Аҳолига узуликсиз суюлтирилган газ етказиш таъминланмоқда

Андижон вилоятида жами 423 337 дона суюлтирилган газ таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчилар мавжуд бўлиб, ушбу истеъмолчиларга жорий йил давомида 72 000 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган.

Жорий йилнинг биринчи ярмида истеъмолчиларга 34 минг 742,52 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

Истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан таъминлашда 5 дона газ тўлдириш станциялари фаолият юритиб келяпти.

Аҳолининг талабини қондириш ва уларга қулайлик яратиш мақсадида “Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали кундуз кунидан ташқари кечқурун ҳам истеъмолчиларга хизмат кўрсатмоқда.

Суюлтирилган газ таъминотига бўлган талаб асосан аҳоли истеъмолчилар томонидан ёз ойларида ортиб боришини инобатга олган ҳолда, махсус автотранспорт воситаларида куннинг иккинчи қисмида ҳам истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

Кундузи иссиқ пайтларда маиший газ баллонларни қуёш нуридан сақлаш ва эҳтиёт қилиш, шунингдек, истеъмолчиларга хавфсиз баллонларни етказиб бериш мақсадида суюлтирилган газ аҳолига эрталабки соат 06.00дан бошлаб соат 10.00га қадар, кеч соат 19.00 дан 21.00 га қадар етказиб берилмоқда.

Шунингдек, “Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали ёзнинг иссиқ кунларида истеъмолчилардан ўз маиший газ баллонларини қуёш нури тўғридан тўғри тушадиган жойларда сақламасликни ҳамда газ хўжалигидан фойдаланиш қоидаларига амал қилишларини сўраб қолади.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали
Матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид