Ўзбекистон | 09:49 / 09.07.2021
4550
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда янги масжид рўйхатдан ўтказилди

Ўзбекистонда масжидлар сони яна биттага кўпайди. Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида қурилган янги масжидга гувоҳнома топширилган. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан Жарқўрғон тумани «Бобур» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилган янги масжид рўйхатдан ўтказилган. Бу ҳақдаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилган.

Маълумот учун, ушбу янги масжид рўйхатга олиниши билан Сурхондарёдаги масжидлар сони 123 тага етди. Ўзбекистондаги масжидлар сони эса 2092 та бўлди.

Мавзуга оид