Жамият | 18:04 / 10.07.2021
3149
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда сомон ортилган юк машинаси ёниб кетди

Жиззах вилояти Бахмал туманида сомон ортилган юк машинаси ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 8 июль куни соат 10:27ларда Бахмал туман «Узунбулоқ» ҚФЙда яшовчи, 1991 йилда туғилган Д.Асилов ўзига тегишли бўлган «ЗИЛ 130» русумли юк машинасига тойланган сомон ортиб, Бахмал тумани Новка қишлоғида ҳаракатланиб кетаётган вақтда машина устидаги сомон ёниб кетган.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида юк машинаси ва унинг устига юкланган 250та тойланган сомон ёниб кетган.

Ёнғин ҳақида хабар тушгандан сўнг, Бахмал тумани ФВБга қарашли иккита ёнғинга қарши кураш бўлинмаси ҳодиса юз берган жойга 10:39да етиб борган. 10:55да ёнғин ўчирилган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, «ЗИЛ 130» ҳайдовчиси қоидаларга зид равишда юк машинасига белгилангандан баланд қилиб сомон ортган. Натижада, машина ҳаракатланиб кетаётганда сомон йўл тепасидан ўтган электр симларига тегиб, ёниб кетган.

Мавзуга оид