Жамият | 19:00 / 11.07.2021
67640
3 дақиқада ўқилади

Чақмоқ ёхуд ўзбек Пушкинининг аянчли тақдири

37-йиллар. Қатлиом йиллари...

Ер юзининг олтидан бир қисмида, жумладан, Ўзбекистонда Иосиф Сталин ва унинг каллакесарлари томонидан “қизил қирғин” амалга оширилаётган, ўлим тегирмони қанчадан қанча бегуноҳ инсонлар қисматини етти ямлаб, бир ютаётган дамлар...

Даврнинг шафқатсиз “ўлим машинаси” бор-йўғи 24 баҳорни қаршилаган, беназир шоир Усмон Носир тақдирини ҳам четлаб ўтмади.

У “халқ душмани” тамғаси билан олис ўлкаларга сургун қилинди ва Златоустск қамоғи, Владивосток, Магадан, Мариинск каби лагерларда гулдек умри хазон бўлди...

Хўш, ўзбек Пушкини деб ном олган, жуда ёш бўлишига қарамай, адабиётга бўрондай кириб келиб, унча-мунча шеърий услуб ва ижодни тўс-тўс қилиб юборган шоирнинг ижоди ва аянчли қисмати ҳақида нималар маълум?

  • Усмон Носирни бадном қилган кимсалар ким эди?
  • Ёзувчилар уюшмасида “иши” муҳокама қилинганда Усмон Носир нима учун ўз “айби”ни бўйнига олганди?
  • Уни қамоққа олиб кетишаётганда: “Усмонжон, болам, аянг ўлсин!.. Бизни кимларга ташлаб кетяпсан?!” деб фарёд қилган онасига Усмон Носир нима учун “Ўлсанг ўлавер!..” деб айтганди?
  • Холамбиби ая нима учун фарзанди Усмон Носирнинг уйдаги жамики қоғоз-китобларини йиғиб, пистафурушга топширади?
  • “Ая, ҳеч уялма, қарз узиладиган нарса. Ҳали вақт келадики, менинг ўлигим ҳам сени боқади!” – Усмон Носир бу гапни қачон ва қандай муносабат билан айтганди?
  • “...Наҳотки, бутун Ўзбекистонда мени бу ерлардан олиб кетадиган бирор дўст, ёр-у биродар топилмаса?.. Тошкентга борсам, умрим қамоқда ўтса ҳам майли эди...” – Усмон Носирнинг бу аламли нидосига кимлар қандай муносабат билдирганди?
  • “Усмон оғир дардга мубтало бўлди; унинг совуқ урган қўл-оёқларини кесиб ташлашди, цинга касалидан тишлари тўкилиб кетди... Бир бурда нон ейишга зор бўлиб, Магаданда 1952 йили вафот этди...” – бу гапларни шоирнинг онасига ким айтганди?
  • Кемерово областининг маҳбуслар учун ажратилган жойларида Усмон Носир ҳаётининг сўнгги лаҳзаларини қандай кечирганди?

Бу саволларга юқоридаги видеони томоша қилиш орқали жавоб топишингиз мумкин. Ўйлаймизки, оловли сатрлари билан авлодлар қалбига мангу ўт ёқиб кетган шоир хотирасини яна бир бор ёдга оласиз.

Лойиҳа муаллифи –
Отабек Тиллаев

Тасвирчи
Санжарбек Раҳимов

Монтаж устаси
Аббос Қурбоналиев

Мавзуга оид