Жаҳон | 22:17 / 17.07.2021
6909
1 дақиқада ўқилади

Токиода коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича январдаги рекорд янгиланди

Хабар қилинишича, Япония пойтахтида кетма-кет тўрт кундан буён суткасига мингдан ортиқ ҳолат аниқланмоқда.

Токиода сутка давомида коронавирус юқтириш билан боғлиқ 1410та янги ҳолат аниқланди. Япония пойтахтида охирги марта бир суткада 1400дан ортиқ ҳолат январда қайд этилганди, деб хабар бермоқда NHK телеканали.

Телеканал хабарига кўра, шаҳарда кетма-кет тўрт кундан буён суткасига мингдан ортиқ ҳолат аниқланмоқда.

Пандемия бошланганидан буён Токиода коронавирус юқтирганлар сони 188,1 мингдан ошди.

Пойтахтда 12 июлдан 22 августгача фавқулодда вазият режими жорий этилган. 

Олти кундан сўнг Токиода Олимпиада ўйинлари бошланади.

Мавзуга оид