Ўзбекистон | 12:59 / 19.07.2021
3186
2 дақиқада ўқилади

Бухорода ишга жойлаштиришини айтиб пул олган мансабдор ушланди

Бухоро шаҳрида ишга жойлаштиришини айтиб пул олган мансабдор қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида Қурилишда муҳандислик қидирувлари геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий текшириш давлат институти «ЎЗГАШКЛИТИ» ДУК Бухоро вилояти филиали директори ўринбосари, Қоракўл тумани Дарғали маҳалласида яшовчи, 1960 йилда туғилган Г.А. ушланган.

Қайд этилишича, Г.А. ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, ўзга бир фуқарони алдаб, унинг 500 АҚШ доллари эвазига «ЎЗГАШКЛИТИ» ДУК Бухоро вилояти филиалига ишга қабул қилинишида ёрдам беришини айтиб, 400 доллар олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Г.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид