Ўзбекистон | 09:54 / 21.07.2021
14657
2 дақиқада ўқилади
Сирдарё вилоятининг доимий аҳолиси сони маълум қилинди
2021 йил 1 июль холатига Сирдарё вилоятининг доимий аҳоли сони 868,3 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси бўлим бошлиғи Нуриддин Юлдашев Kun.uz’га маълум қилди.
Вилоятда жорий йил бошидан умумий аҳоли сони 7,2 минг кишига кўпайди. Энг кўп аҳоли сони Боёвут, Сирдарё ҳамда Ховос туманида кузатилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, вилоятда эркаклар сони 436 минг, аёллар сони 432,3 минг кишига етди. Шундан шаҳар аҳолиси 370 минг киши, қишлоқ аҳолиси 498,3 минг кишидан иборат. Шунингдек, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида 10 116 та чақалоқ туғилди.
Ҳудудлар кесимида аҳоли сони қуйидагича:
- Боёвут тумани - 132,5 минг киши;
- Сирдарё тумани - 130,9 минг киши;
- Ховос тумани - 97,8 минг киши;
- Гулистон шаҳри - 92,7 минг киши;
- Сайхунобод тумани - 79,1 минг киши;
- Мирзаобод тумани - 75,9 минг киши;
- Гулистон тумани - 75,0 минг киши;
- Сардоба тумани - 67,4 минг киши;
- Оқолтин тумани - 53,4 минг киши;
- Янгиер шаҳри - 44,7 минг киши;
- Ширин шаҳри - 18,9 минг киши.
Мавзуга оид
16:43 / 07.12.2024
Марказий Осиё аҳолиси сони 80 миллиондан ошди
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
18:28 / 25.10.2024
Ўзбекистон аҳолиси кунига 2 минг кишига ошмоқда
13:10 / 06.10.2024