Ўзбекистон | 15:00 / 26.07.2021
12039
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда ошхона ёниб кетди
Ёнғинни ўчиришга бир соатга яқин вақт кетди.
Бугун, 26 июль куни соат 13:14да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида жойлашган «Замондош» ошхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Расмий маълумотда айтилишича, қисқа вақт ичида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 5та ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига жалб этилган. Бинонинг тахминан 400 квадрат метр майдони ёнғиндан зарарланган.
Ёнғин соат 13:33да ўраб олинган ва соат 14:31да батамом ўчирилган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти етиб борган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмагани айтилади.