Жаҳон | 10:21 / 28.07.2021
6511
1 дақиқада ўқилади

АҚШда мажбурий ниқоб тақиш режимига қайтилди

Фото: AP

АҚШда коронавирусга қарши эмланганлар учун мажбурий ниқоб тақиш режимини қайтаришга қарор қилинди.

Тегишли чоралар коронавирус тарқалиши юқори даражада бўлган ҳудудлардагина амал қилади. Гап АҚШ ҳудудининг деярли учдан икки қисми, асосан жанубий ва ғарбий штатлар ҳақида бормоқда.

Ушбу ҳудудларда коронавирусга қарши тўлиқ эмланган одамлар бинолар ичида, жамоат жойларида, мактабларда ниқоб тақишлари зарур бўлади.

Таъкидланишича, эмлангандан кейин вируснинг “дельта” штаммини юқтириб олганлар баъзи ҳолатларда уни бошқаларга юқтириши мумкинлиги ҳақида маълумотлар олинган. Чекловлар Ҳиндистонда пайдо бўлган “дельта” штамми АҚШда тез тарқалаётгани ва ҳозирда мамлакатда аниқланаётган касалланиш ҳолатларининг 80 фоиздан кўпроғи ушбу штаммга тўғри келаётгани ҳақидаги маълумотлардан кейин қайтарилди.

АҚШ президенти Жо Байден эмлаш бўйича кампанияни кучайтириш ва ниқоблар тақиш мамлакатга 2020 йилда тўқнаш келган локдаунлардан қочиш имконини беришини айтган.

Мавзуга оид