Ўзбекистон | 15:14 / 31.07.2021
7261
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Сеулда Пан Ги Мун билан музокаралар ўтказди

Бугун, 31 июл куни Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Яшил ўсиш глобал институти (GGGI) ассамблеяси раиси, Бирлашган миллатлар ташкилоти собиқ бош котиби Пан Ги Мун билан музокаралар ўтказди. 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, томонлар Ўзбекистон Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳудудида Яшил ўсиш глобал институтига биринчи аъзо давлат бўлганлигини таъкидлади. Тошкентда GGGI’нинг Марказий Осиёдаги биринчи ваколатхонаси очилди. Ўндан ортиқ қўшма тадбирлар амалга оширилди

Учрашувда KOICA (Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги) ва GGGI ўртасидаги қиймати 5,6 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳа доирасида Орол денгизи минтақасининг экологик, ижтимоий-иқтисодий ва демографик ҳолатини яхшилаш бўйича ўзаро муносабатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Аввалроқ, Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Кореяга бориши хабар қилинганди.

Мавзуга оид