Жаҳон | 18:58 / 02.08.2021
7488
1 дақиқада ўқилади

Ёқутистонда ўрмон ёнғинларидан чиққан тутун қуёшни тўсиб қўйди

Аввалроқ Ёқутистон Республикасида 1,5 млн гектардан ортиқ ўрмон ёнаётгани хабар қилинганди.

Фото: news.ykt.ru

Ёқутистондаги Кубай қишлоғида ўрмон ёнғинларидан чиққан тутун натижасида кундузи худди тундаги каби зимистонга айланди. Ушбу ҳолат тасвирланган видео 14news Telegram-каналида жойлаштирилди.

Лавҳада қоронғи осмон ва кул ёғаётган йўл тасвирланган. Каналнинг хабар беришича, видео 2 август соат 15:00да олинган. 

News.Ykt.Ru ўқувчиларининг маълум қилишича, соат 17:00да Багадя қишлоғида ҳам қуёш кўринмай қолган.

Аввалроқ Ёқутистон Республикасида 1,5 млн гектардан ортиқ ўрмон ёнаётгани хабар қилинганди.

Маълумот берилишича, ўрмон ёнғинлари ҳатто космосдан ҳам кўринган.

Мавзуга оид