Абитуриентлар сони кескин камайди
ОТМга ўқишга кириш учун 948 минг абитуриент рўйхатдан ўтди. Уларнинг 46 фоизи сиртқи таълимга ҳужжат топширган. Ўтган йили олийгоҳга кирмоқчи бўлган 1 млн 484 минг нафар абитуриент рўйхатга олинганди.
2021/22 ўқув йили учун давлат ОТМларининг бакалавриат йўналишларида ўқиш учун 948 211 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилди.
Бу йил абитуриентлар сони прогноз қилинганидан сезиларли кам. Жорий йил бошида ДТМ олийгоҳларга кириш учун 1 миллион 615 мингдан ортиқ ёшлар ҳужжат топширишини прогноз қилганди.
Таққослаш учун, ўтган йили бакалавриатда ўқишга даъвогар сифатида 1 484 085 киши рўйхатга олинганди.
Бу йил 948 211 нафар талабгор 157 755 та ўрин учун курашади. Бир ўринга ўртача 6 нафар абитуриент тўғри келмоқда. Имтиҳонлар 5 августдан бошланади.
Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича сони қуйидагича:
- Кундузги таълим шакли – 479 627 нафар (квота: 113 530; конкурс: 4,2);
- Сиртқи таълим шакли – 435 995 нафар (квота: 37 675; конкурс: 11,5);
- Кечки таълим шакли – 32 589 нафар (квота: 6 550; конкурс: 4,9).
Тиллар кесимида:
- Ўзбек тили – 804 660 нафар;
- Рус тили – 109 232 нафар;
- Қорақалпоқ тили – 31 462 нафар;
- Бошқа тиллар – 2 857 нафар.
Бу статистика якуний бўлиб, унга тест синови учун тўловни амалга оширмаган, таълим йўналишларини танламаган, текширишлар натижасига кўра ҳали мактабни тамомламаганлиги аниқланган абитуриентлар киритилмаган.
Давлат тест маркази рўйхатга олинган абитуриентлар сонига оид ОТМлар кесимидаги маълумотларни ҳам тақдим этди.
Мавзуга оид
13:27 / 14.12.2024
Ўзбекистонлик ёшларнинг IELTS'даги натижалари сезиларли яхшиланди
18:19 / 07.12.2024
Ёшларга Work & Travel дастурлари харажатлари учун ссуда ажратилади
10:11 / 28.11.2024
Ўзбекистон аҳолиси ҳар йили 700 мингдан ортиқ кишига ошмоқда
15:32 / 22.11.2024