Ўзбекистон | 10:48 / 04.08.2021
3041
1 дақиқада ўқилади

Бухорода валютафуруш қўлга олинди

Бухоро шаҳрида ноқонуний валюта алмаштириш билан шуғулланган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.М. Бухоро шаҳар марказий бозорига қарашли савдо дўконида қонунга хилоф равишда валюта қимматликларини олиш ва ўтказиш фаолияти билан шуғулланаётганда ушланган.

У, ўзга бир фуқародан ҳар бир Россия рублини 140 сўмдан ҳисоблаб, 200 минг рублни 28 миллион сўмга сотиб олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ 2900 долларни 30 миллион 566 минг сўмга сотиб олган шахс ушланганди.

Мавзуга оид