Ўзбекистон | 10:08 / 09.08.2021
39210
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: кунлик ҳолатлар пасайиши давом этмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 856 кишида коронавирус, 439 кишида пневмония аниқланиб, жами 9 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 8 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 137491 (+856) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Қаторасига иккинчи кун кунлик ҳолатлар сони 900дан паст бўлмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 39 нафари Андижон вилоятида,
  • 19 нафари Бухоро вилоятида,
  • 82 нафари Жиззах вилоятида,
  • 31 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 17 нафари Навоий вилоятида,
  • 49 нафари Наманган вилоятида,
  • 88 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 22 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 85 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 78 нафари Фарғона вилоятида,
  • 32 нафари Хоразм вилоятида,
  • 86 нафари Тошкент вилоятида,
  • 142 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 110 нафар,
  • Бухоро вилоятида 21 нафар,
  • Жиззах вилоятида 92 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 31 нафар,
  • Навоий вилоятида 21 нафар,
  • Наманган вилоятида 30 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 122 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 82 нафар,
  • Фарғона вилоятида 81 нафар,
  • Тошкент вилоятида 93 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 112 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 130906 (+795) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Сўнгги бир кунда коронавирус беморларининг яна 6 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касалликдан вафот этганлар сони 934 нафарни ташкил қилди.

8 август куни 439 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 14942тага етди. Сўнгги бир кунда беморларнинг 440 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 7537 нафарни ташкил қилмоқда. 

Шунингдек, 3 бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 99 нафарга етди.

Мавзуга оид