Ўзбекистон | 07:52 / 19.08.2021
7124
1 дақиқада ўқилади

Оққўрғонда заҳарланган болалар аҳволи ҳақида маълумот берилди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг касалланган тарбияланувчиларини саломатлик ҳолати юзасидан кунлик маълумот берилди.

Мактабгача таълим вазирлиги Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотининг интоксикация синдроми белгилари билан тиббиёт муассасаларида даволанаётган тарбияланувчилар саломатлиги юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, бугунги кунда тиббиёт муассасаларида жами 12 тарбияланувчи даволанмоқда, жумладан 3 нафарининг ҳолати ўрта оғир, 8 нафар беморнинг ҳолати ўртача баҳоланиб, динамикада соғаймоқда, 1 нафар боланинг ҳолати қониқарли. 

Мактабгача таълим вазирлиги тарбияланувчиларнинг саломатлиги ва ўтказилаётган суруштирув ишлари натижалари бўйича қўшимча маълумот бериб бориши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Оққўрғон туманидаги боғчада 12 август куни 25 нафар бола заҳарланиб, шифохонага ётқизилганди. 13 август куни тиббиёт муассасаларига ётқизилган тарбияланувчилар сони 30 нафарга етганди

Боғча тарбияланувчилари заҳарланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган

Мавзуга оид