Ўзбекистон | 12:26 / 21.08.2021
7273
1 дақиқада ўқилади

Муаллифлик ҳуқуқи муаллиф вафотидан кейин 70 йил амал қилиши белгиланди 

Муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддати узайтирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, интеллектуал мулк соҳасида айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг вафотидан кейин 70 йил давомида амал қилиши белгиланди. Илгари ушбу муддат 50 йил эди.

Қонунга кўра, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома берилганидан сўнг Интеллектуал мулк агентлиги талабнома ҳақидаги маълумотларни веб-сайтига 1 иш кунида жойлаштиради.

Ушбу эълон асосида манфаатдор шахслар Интеллектуал мулк агентлигига талабнома ноҳалол топширилган ариза ҳақида эътироз билдириши мумкин.

Билдирилишича, қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мавзуга оид