Киевда Порошенко устидан “зелёнка” қуйиб юборилди
Киевда Украинанинг мустақиллиги куни муносабати билан ўтган тадбирлар вақтида мамлакатнинг собиқ президенти Пётр Порошенко устидан кўкдори (зелёнка) қуйиб юборилди.
Бундан олдин Порошенко Донбассдаги ҳарбий амалиёт иштирокчилари томонидан ташкиллаштирилган юришда иштирок этган.
“Порошенко вазирлар маҳкамасига йўл олаётганда Крешчатик метроси яқинида унинг устидан кўкдори қуйиб юборилди”, деб айтилган хабарда. “Страна.UA” нашри ушбу ҳолат видеосини эълон қилган. Унда собиқ президентнинг юзи ва кийимида кўкдори излари борлигини кўриш мумкин. Воқеадан кейин Порошенко полициячилар ёнига бориб, уларнинг машинасига ўтириб, улар билан бирга номаълум йўналишда кетган. Тадбирлар вақтида Порошенко билан бирга бўлган унинг рафиқаси турмуш ўртоғи билан бирга кетмаган.
24 августда Украина мустақиллигининг 30 йиллиги нишонланмоқда. Шу муносабат билан Киевда қуруқликда ва денгизда ҳарбий парадлар ўтган. Уларда 4 мингдан кўпроқ ҳарбийлар иштирок этган. Парадга мамлакатнинг собиқ президентлари Леонид Кучма, Виктор Юшченко ва Пётр Порошенко ҳамда 30 дан кўпроқ давлат вакиллари ташриф буюрган.
Мавзуга оид
21:53 / 25.12.2024
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
21:15 / 25.12.2024
Украина бўйлаб байрам кечаси ёпирилма зарбалар йўлланди
16:21 / 25.12.2024
Россиядаги КХДР ҳарбийлари: улар қандай жанг қилади ва дезертирлик қилиши мумкинми?
11:00 / 25.12.2024