Ноқонуний тарзда КFC маҳсулотларини етказиб бериш ҳолатлари аниқланди
Номаълум шахслар KFC компаниясининг расмий веб-сайтига ўхшаш тарзда яратилган, аммо унга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган норасмий веб-сайт орқали буюртма олиш ва етказиб бериш фаолияти билан шуғулланган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига «Kentucky Fried Chicken Holdings LLC» (АҚШ)нинг вакили мурожаат қилиб, интернет орқали Тошкентда KFC маҳсулотларига буюртма қилиш ва етказиб бериш учун ноқонуний сайтлар ишлаётганини маълум қилган. Ўрганишлар давомида номаълум шахслар томонидан айнан компаниянинг расмий веб-сайтига ўхшаш тарзда яратилган, аммо унга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган норасмий веб-сайт мавжудлиги аниқланган. Мазкур «сайт»лар хорижий доменларда рўйхатдан ўтгани ва алоқа маълумотлари мавжуд эмаслиги сабабли уларнинг эгаларини аниқлашнинг имкони бўлмаган.
Буюртмалар ким томонидан қабул қилинмоқда?
Буюртма олиш ва уни етказиб бериш жараёни қуйидаги тарзда ишлаб чиқилган: истеъмолчилардан буюртмалар электрон шаклда қабул қилинади, шундан сўнг оператор мижозга қайта қўнғироқ қилиб, етказиб бериш манзили ва таом буюртмасини аниқлаб олади. Қизиқарли жиҳати шундаки, тўловлар фақат нақд пул шаклида қабул қилинади ва чек берилмайди.Таққослаб кўрилганда, номаълум сайтлардаги буюртма нархларидаги фарқ бир неча минг сўмга қимматроқ бўлади. Шахси номаълум кишилар ўзларини расмий вакил сифатида кўрсатиб, ноқонуний воситачилик хизматларини уюштирганлар. Айни пайтда ноқонуний фаолият юритаётган «сайт»лар фаолиятига чек қўйилди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги агарда сайтларда юридик шахс, манзили, боғланиш телефон рақамлари ҳақида маълумотлар бўлмаса, шунингдек, тўловларни фақат нақд пул кўринишида тўлаш шартлари берилса, бу ноқонуний ҳолат ҳисобланишини эслатиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
16:45 / 22.12.2024
Жиззахда тадбиркорнинг биноси учун фойдаланишга рухсатнома олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
09:50 / 18.12.2024
Европада кекса кишиларни алдаган фирибгарлар тармоғи фош этилди
10:00 / 10.12.2024
Молиявий фирибгарликларнинг олдини олишда антифрод тизимларнинг роли қандай?
11:48 / 06.01.2023