Ўзбекистон | 08:33 / 26.08.2021
7492
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон зайтун мойи тўғрисидаги халқаро битимга қўшилди
2021 йил 2 августдаги «Зайтун мойи ва зайтун меваси тўғрисидаги халқаро битимга (Женева, 2015 йил 9 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги қонун қабул қилинди.
Зайтун мойи ва зайтун меваси тўғрисидаги халқаро битим 2015 йил 9 октябрда Женевада қабул қилинган.
Битимнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
стандартлаштириш ва тадқиқотлар соҳасида:
- савдода ҳар қандай тўсиқларнинг олдини олиш учун зайтун мойи ва озуқабоп зайтун мевасининг физик-кимёвий ва органолептик хусусиятларига оид миллий ва халқаро қонунчиликни бирхиллаштиришга кўмаклашиш;
- халқаро стандартларни мустаҳкамлаш мақсадида зайтун маҳсулотларининг таркиби ва сифат хусусиятлари тўғрисидаги билимларни кенгайтириш учун физик-кимёвий ва органолептик таҳлил ишларини амалга ошириш;
- фирибгарлик ва чалғитувчи амалиётлар ҳамда қалбакилаштиришнинг олдини олиш;
зайтунчилик, зайтун мойи ишлаб чиқариш технологияси ва техник ҳамкорлик соҳасида:
- давлат ёки хусусий органлар ва/ёки ташкилотлар ўртасида миллий ва халқаро даражада ҳамкорликни кенгайтириш орқали зайтунчилик тармоғида техник ҳамкорлик ҳамда тадқиқотлар ва ишланмаларни рағбатлантириш;
- зайтун дарахтларининг генетик манбаларини аниқлаш, сақлаб қолиш ва фойдаланишга оид ишларни амалга ошириш;
- зайтунчилик ва атроф муҳит ўртасидаги ўзаро боғлиқликни, хусусан, атроф муҳитни муҳофаза қилишга ҳамда ушбу секторни комплекс ва барқарор ривожлантиришни таъминлаш ва узлуксиз ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга кўмаклашиш мақсадида ўрганиб чиқиш ва бошқалар.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.08.2021 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
14:51 / 23.09.2024
Зайтун таркибидаги модда депрессияни даволашга ёрдам бериши аниқланди
17:50 / 24.08.2024
Испанияда жазирама туфайли зайтун ёғини ишлаб чиқариш камаймоқда
14:47 / 11.06.2024
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ҳуқуқий соҳада қўшма битимлар ишлаб чиқади
10:12 / 11.06.2024