Нодавлат ОТМ учун давлат буюртмасини шакллантириш тартиби эълон қилинди
“Нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда уларнинг филиалларига давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қўшма буйруқ лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Ҳужжат Президентнинг 2021 йил 22 июндаги ПҚ-5157-сон “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган. У билан Нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда уларнинг филиалларига давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш таклиф қилинмоқда.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжларини аниқлаш ва нодавлат олий таълим ташкилотларига тақсимлаш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Низом қуйидаги тартибни назарда тутади:
- давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш, иш берувчилар билан талабгорлар ўртасида шартнома тузиш тартиби;
- ўқиш жараёнини ташкил этиш, томонларнинг ҳамкорлигини таъминлаш тартиби;
- давлат буюртмаси параметрларини молиялаштириш тартиби;
- ўқишни тамомлагандан сўнг кадрлар буюртмачилари тизимида ишлаб беришини ташкил этиш тартиби.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
21:42 / 22.12.2024
Ўзбекистонда ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди
13:50 / 21.10.2024
Ҳиндистон Ўзбекистон ОТМда онлайн смарт-аудиторияларни ташкил этиши мумкин
15:23 / 21.09.2024
“Қўлингдан битта жакет сотволиш келмайдими, уятсизлар...” — ТДПУда форма киймаган талабалар босимга учради
14:49 / 21.09.2024