Жаҳон | 22:08 / 13.09.2021
7236
2 дақиқада ўқилади

Швейцариялик олимлар улкан лазер ёрдамида чақмоқларни қайтаришмоқчи 

Фото: Depositphotos

Женева университети олимлари Альп тоғларидаги чўққига улкан лазерни олиб чиқишди ва ундан чақмоқ қайтаргич сифатида фойдаланишмоқчи.

CNN телеканалининг хабар беришича, лазер нури момақалдироқли булутларда статистик заряд ҳосил қилиб, унинг ёрдамида чақмоқ уриши юз беради.   

“Биз шу тариқа момақалдироқли булутдаги кучланишни камайтириб, ён-атрофдаги ҳудудларга чақмоқ уришининг олдини оламиз”, деб айтган олимлар гуруҳи етакчиси, физик Жан Пьер Вольф.

Ҳозирда қўлланувчи чақмоқ қайтаргичлар қандай баландликда ўрнатилганидан қатъи назар, унча катта бўлмаган ҳудудни чақмоқ уришдан ҳимоялайди. Вольфнинг таъкидлашича, унинг ноу-хауси анча катта ҳудудларни ҳимоялаш имконини беради.

Лазер Альп тоғларидаги баландлиги 2,5 минг метрга етувчи Сентис тоғи чўққисига ўрнатилган.

“Бу Европада чақмоқ энг кўп урувчи жойлардан биридир. У ерда йилига 100 дан 400 тагача чақмоқ зарбасини қабул қилувчи радиоминора бор”, дея лазер ўрнатиш учун нега айнан ушбу тоғ танланганини тушунтирган олим.

Мавзуга оид