Ўзбекистон | 09:08 / 14.09.2021
1995
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда «опий» гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган шахс қўлга олинди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида «опий» гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 10 сентябр куни ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси, Каттақўрғон шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлими ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳамкорлигида Каттақўрғон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида фуқаро И.Я. бошқарувида бўлган «Ласетти» тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилганда, машинада бир дона целлофан пакетга ўралган «опий» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид