2021 йилда Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи кутилмоқда – Россия ТИВ
Россия ташқи ишлар вазирлиги 2021 йилда Ўзбекистон президентининг Москвага ташрифини кутмоқда. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, бу ҳақда Тошкентдаги халқаро конференцияда Россия ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Андрей Руденко маълум қилган.
«Биз бу йил бўлиши кутилаётган Ўзбекистон президентининг Россияга давлат ташрифига тайёргарлик кўрмоқдамиз. Биринчи навбатда савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, мудофаа соҳасига доир жуда муҳим ҳужжатлар тўплами [имзолаш учун] тайёрланган. Ушбу ташриф ўзаро муносабатларимиздаги стратегик босқич бўлади, деб ҳисоблаймиз», деган у.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йилда Россияга давлат ташрифи билан бориши ҳақида илк бор 2020 йилнинг декабрида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўртасидаги музокараларда муҳокама қилинганди.
2021 йилнинг февралида Абдулла Ариповнинг Михаил Мишустин билан учрашувидан кейин Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи шу йил баҳорда бўлиб ўтиши ҳақида хабар тарқалган, аммо Ўзбекистон томони бу хабарни тезда рад этганди.
Шунингдек, жорий йилнинг июлида Тошкентда бўлиб ўтган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва президент Шавкат Мирзиёев ўртасидаги учрашувда бўлажак олий даражадаги саммитга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани хабар берилди.
2021 йил август ойида президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи қолдирилмагани, фақат эпидемиологик вазият туфайли муддати аниқ бўлмай турганини билдирди.
Мавзуга оид
21:19 / 21.12.2024
Тадбиркор президентдан шахсга доир ва банк маълумотларини Cloud'да сақлашга рухсат беришни сўради
20:49 / 21.12.2024
“Таннархни тушириш – кенгайиш, ҳажмни ошириш билан бўлади” — Зафар Ҳошимов
18:40 / 21.12.2024
Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайерга таъзия йўллади
14:34 / 20.12.2024