Ўзбекистон | 12:14 / 04.10.2021
2401
1 дақиқада ўқилади

Бухорода ов қуролини ноқонуний сақлаган фуқарога жиноят иши очилди

Бухоро вилоятининг Бухоро туманида ов қуролини ноқонуний равишда сақлаш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Жондор тумани Aлиле маҳалласида яшовчи 42 ёшли С.С. ўз уйи яқинидаги дала майдонида 1950 йилда ишлаб чиқарилган, 16 калибрли, “ЗК” моделли ов қуролини тегишли рухсатномасиз сақлаб келаётгани маълум бўлган. Ов қуроли тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан С.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Бухорода Қоракўл тумани мудофаа бўлими бошлиғи пора олаётган вақтида ушланганди.

Мавзуга оид