Ўзбекистон | 08:52 / 05.10.2021
3515
2 дақиқада ўқилади

Нурланиш олишнинг дозаларини ҳисобга олиш ягона тизими йўлга қўйилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг “Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ягона давлат тизими тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Фото: vladtime.ru

Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ягона давлат тизими Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан юритилади ҳамда унинг миллий референс лабораторияси таркибидаги радиология лабораторияси базасида ташкил қилинади.

Қуйидагиларни назарда тутувчи тегишли низом тасдиқланди:

  • амалдаги санитария нормалари ва қоидалари, гигиена нормативларига мувофиқ назорат қилинадиган барча нурланиш манбаларида индивидуал нурланиш дозасини назорат қилиш ҳамда ҳисобга олиш;
  • нурланиш олишнинг индивидуал дозалари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш тартибини белгилаш, маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда уларни таҳлил қилиш;
  • таҳлиллар натижаси бўйича нурланиш олишнинг аҳолига таъсирини баҳолаш ва унинг таъсир қилиш даражасини камайтириш бўйича тизимли чоралар кўриш.

Вазирликлар ва идораларга фаолияти давомида ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчи ташкилотларда 2021 йил якунига қадар нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимини ташкил этиш топширилди.

Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш бўйича маълумот Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига бериб борилади.

Мавзуга оид