Ўзбекистон | 08:23 / 06.10.2021
6583
1 дақиқада ўқилади

Валюта операцияларини мониторинг қилиш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси ва Марказий банкнинг «Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Фото: Kun.uz

Ҳужжат президентнинг 22.09.2020 йилдаги ПФ-6065-сон, 23.03.2021 йилдаги ПФ-6191-сон фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 9.10.2020 йилдаги 637-сон қарорига мувофиқ қабул қилинди.

Хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, сўровнома давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланувчи хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизимидан фойдаланилган ҳолда почта алоқаси объектлари тармоғи орқали юборилади ҳамда белгиланган назорат муддатларида етказиб берилган ҳисобланади (илгари сўровнома почта орқали буюртма хат билан юборилган ва у юборилган кундан кейин 5 кун ўтгач олинган ҳисобланар эди).

Жисмоний шахсларнинг амалга оширилиши асосланмаганлиги белгилари мавжуд бўлган валюта операциялари тўғрисидаги маълумот шаклига тузатишлар киритилди. Энди унга жисмоний шахснинг паспорт маълумотларидан ташқари, идентификация ID-картаси маълумотлари ҳам киритилади.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.09.2021 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид