Ўзбекистон | 14:35 / 07.10.2021
2790
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилояти аҳолиси 4 миллиондан ошди

Фото: KUN.UZ

Самарқанд вилояти аҳолиси 4 миллиондан ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон ҳудудлари орасида илк бор Самарқанд вилоятининг доимий аҳолиси сони 4 миллиондан ошган.

Шундан:

  • Аёллар – 1 991,7 минг киши;
  • Эркаклар – 2 017,1 минг кишини ташкил этган.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистонда 1 километр квадрат ер майдонига 77 нафар доимий аҳоли сони тўғри келган. Ҳудудлар орасида энг зич аҳоли Тошкент шаҳрида яшайди – 1 километр квадрат ер майдонида 7 554,4 киши. Иккинчи ўринда Андижон вилояти қайд этилган – 1 километр квадрат ер майдонида 741,4 киши.

Эслатиб ўтамиз, Статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2021 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 35 миллион 79,2 минг кишини ташкил этмоқда.

Мавзуга оид