Сурхондарёда фирибгарлик жиноятини содир этиб, қочиб юрган аёл ушланди
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида фирибгарлик жиноятини содир қилиб қидирувда бўлган аёл қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил сентябр ойида, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган аёл Шеробод туманида қўлга олинган.
Қайд этилишича, Бойсун туманида яшовчи К.И.га Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман суди томонидан қидирув эълон қилинган ва унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш қўлланган.
Таъкидланишича, жорий йил 24 сентябр куни Шеробод тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан аёлнинг туман ҳудудида яшириниб юргани аниқланиб ушланган.
Мавзуга оид
16:45 / 22.12.2024
Жиззахда тадбиркорнинг биноси учун фойдаланишга рухсатнома олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
09:50 / 18.12.2024
Европада кекса кишиларни алдаган фирибгарлар тармоғи фош этилди
10:00 / 10.12.2024
Молиявий фирибгарликларнинг олдини олишда антифрод тизимларнинг роли қандай?
18:45 / 21.11.2022