Жамият | 16:52 / 11.10.2021
4944
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 9 ой ичида 206 мингдан ошиқ никоҳ қайд этилган

Ўзбекистонда 2021 йилнинг январ – сентябр ойларида 206,7 мингта никоҳ қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 9 ойида қайд этилган никоҳлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,3 фоизга кўпроқни ташкил этган.

2021 йилнинг январ – август ойларида эса 174 минг 998та никоҳ қайд этилган.

Аввалроқ, 2021 йилнинг дастлабки 6 ойида республика бўйича никоҳдан ажрашиш ҳолатлари кескин кўпайиб, 19 минг 407тани ташкил этгани хабар берилганди.

Мавзуга оид