Жаҳон | 13:16 / 17.10.2021
6724
1 дақиқада ўқилади

Тарихдаги илк фазовий “киноэкипаж” коинот станциясидан қайтди

Фото: Bill Ingalls/NASA via Getty Images

5 октябрда Халқаро коинот станциясига “Вызов” (Чақирув) деб номланган бадиий фильм саҳналарини суратга олиш учун йўл олган россиялик киноижодкорлар - актриса Юлия Пересильд ва фильм режиссёри Клим Шипенко “Союз МС-18” кемасида Ерга қайтди. Уларга фазогир Олег Новицкий ҳамроҳлик қилган.

Кеманинг Ерга туширилувчи қурилмаси Қозоғистонда қўнган. Қурилма қўниш жойига 200 га яқин ҳарбий, 12 та Ми-8МТВ5-1 вертолёти, 3 та Ан-12 ва Ан-26 самолёти ҳамда 20 тага яқин махсус техника жўнатилган.

5 октябрда Россиянинг “Союз МС-19” фазовий кемаси тарихда биринчи марта киноижодкорлардан ташкил топган экипаж билан Халқаро коинот станциясига йўл олганди.

Шипенко ва Пересильд станцияда фазода суратга олинадиган биринчи бадиий фильм устида ишлар олиб боришган. Фильмда фазогирнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун зудлик билан фазога йўл олишига тўғри келадиган аёл шифокор ҳақида сўз боради.

Мавзуга оид