Ўзбекистон | 16:09 / 18.10.2021
4317
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга Pfizer вакцинасининг яна бир партияси олиб келинди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 29 миллион дозадан ошгани ҳақида маълум қилди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистонга Pfizer/BioNTech вакцинасининг 526 500 дозалик яна бир партияси олиб келинди.

«Ҳозиргина юртимизга Pfizer/BioNTech вакцинасининг 526 500 дозалик яна бир партияси олиб келинди. Бундан аввал ушбу вакцинадан 1 200 000 доза келтирилган эди», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонга олиб келинган Pfizer/BioNTech нинг умумий миқдори 1726 500 дозага етди.

Шундай қилиб, мамлакатда эмлаш бошланганидан бери келтирилган вакцина миқдори 29 214 488 дозани ташкил қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни ҳам Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмлашга рухсат берилган. 

14 октябрь ҳолатига кўра, 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган 151 124 нафар бола Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланган.

Мавзуга оид