Аҳолининг иссиқлик энергиясидан 2,1 трлн сўм қарзи борлиги маълум қилинди
Ўзбекистонда аҳолининг иссиқлик энергиясидан 2 трлн 100 млн сўм қарздорлиги бор. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Турсунов маълум қилди.
Қайд этилишича, республика бўйича етказиб берилган иссиқлик энергияси учун аҳолининг дебитор қарздорлиги 2 трлн 100 млн сўмга тенг.
“Иссиқлик таъминоти корхоналарининг газ, электр ва совуқ сувдан қарзи икки ярим триллион сўмни ташкил этмоқда. 20 та иссиқлик таъминоти корхонаси жойларга чиқиб, аҳолига тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Иложи бўлмаган ҳолларда ёзма огоҳлантиришлар тақдим этмоқда, суд органларига мурожаат қилиб, мажбурий тартибда ундириш чоралари кўрилмоқда”, деди Қурбон Турсунов.
Билдирилишича, аҳолининг тўлов интизомига амал қиладиган қисми 50-60 фоиздан иборат. Қолган 35-40 фоиз аҳолига шу каби чоралар кўрилмаса, тўловни ундириш имконияти чегараланган.
Аввалроқ, Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти Франция компаниясига 30 йилга берилаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:19 / 25.12.2024
Чиқиндидан қарзни тўлаш учун фуқароларга 5 кун муддат берилади
16:05 / 06.12.2024
Иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари 2025 йилда икки марта ошади
11:46 / 30.10.2024
1 ноябрдан бошлаб чиқиндидан қарзи борларга электр учун тўлов қилиш чеклаб қўйиладими?
09:40 / 15.10.2024