Қайси давлатлар биринчи бўлиб пандемияни енга олиши айтилди
АҚШ, Британия, Португалия ва Ҳиндистон 2022 йилда коронавирус пандемиясидан чиқа олиши мумкин. Бундай прогнозларни бир қатор таниқли эпидемиологлар ўртасида ўтказилган сўровномага таяниб Reuters ахборот агентлиги келтириб ўтди.
Олимларнинг таъкидлашича, ушбу давлатлар аҳоли ўртасида коронавирусга қарши эмланганликнинг юқори даражаси ва вирусга қарши ҳосил қилинган табиий иммунитетнинг муайян қоришмасига эга бўлади. Бу давлатларда коронавирус яна бир мавсумий касалликка айланиши мумкин.
“Фикримизча, ҳозирги кундан бошлаб то 2022 йил охиригача ушбу вирусдан оғир касалланиш ва ўлимлар даражасини пасайтириб, унинг устидан назоратни қўлга кирита оламиз”, деб ЖССТнинг бош эпидемиологи Мария Ван Керкхове сўзларини келтириб ўтган агентлик.
Мутахассислар шу билан бирга, коронавирус яна кўплаб йиллар давомида сайёрамиздаги ўлимларнинг асосий сабабларидан бири бўлиб қолишини айтишган. Баъзи олимларнинг фикрича, вирус ўзини қизамиқ каби тута бошлайди, яъни унга қарши эмланганлик даражаси паст бўлган аҳоли ўртасида авж олиб туради. Бошқа олимларнинг таъкидлашича, у гриппга ўхшаш мавсумий касаллик кўринишини олади.
“Бироқ вирус баъзилар “қиёмат куни сценарийси” деб атаётгандек, қийинчилик билан қозонилган иммунитетдан қочиб кета оладиган даражада мутация қилишини ҳеч ким истисно қилмайди”, деб таъкидлаб ўтишган экспертлар.
Мавзуга оид
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
17:43 / 03.12.2024
АҚШ конгрессменлари коронавирус лабораторияда яратилганига бешта далил келтирди
20:23 / 23.11.2024
Қўрқинчли филмлар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради — тадқиқот
15:28 / 07.10.2024