Тошкентда ички ишлар ходими хизмат кийимини кийиб олган фуқаро қўлга олинди
Йўлларда йўл-патрул хизмати ҳамда шахсий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган текширувлар давомида сохта ходим ҳамда қидирувдаги ва ёнида гиёҳванд модда олиб юрган шахслар аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.
2021 йил 5 ноябрь куни соат 20:00ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ходим Р.Тилепов томонидан Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган, ИИО хизмат кийимини кийиб олган, 1996 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Ғ. бошқарувидаги "Spark" русумли автомобиль тўхтатилган. Ўзаро мулоқот давомида ҳайдовчи ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ЙПХ ходимида шубҳа уйғотган. Шундан сўнг текширувлар натижасида, фуқаро Т.Ғ. Ички ишлар идораларининг ҳеч қайси тизимида хизмат қилмаслиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
5 ноябрь куни соат 22:30ларда Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Жуманазаров ва Р.Ғофуровлар томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган Т.И.нинг чўнтагидан 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, 2 дона оқ қоғоз парчаларига солинган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилган. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро ва аниқланган моддалар Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
5 ноябрь куни соат 01:00ларда, Чилонзор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Б.Мирзараҳимов, С.Ғуломов ва Л.Қурбоновлар томонидан Бунёдкор кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган О.А.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда фуқаро О.А. Жиноят Кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2020 йил 21 октябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро О.А. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
Мавзуга оид
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:54 / 19.12.2024