Перуда бир ҳафта ичида иккинчи вазир истеъфога чиқди
Аввалроқ ички ишлар вазири Луис Баррансуэла пандемия даврида ИИВнинг ўзи жорий этган тартибини бузиб базмлар ўтказишда айбланганидан сўнг истеъфога чиқишга мажбур бўлганди.
Перу мудофаа вазири Уолтер Эдисон Айала Гонсалес истеъфога чиқишини эълон қилди.
«Ўз лавозимимни республика президенти ва қуролли кучлар олий бош қўмондонига топшираман», - деб ёзди у твиттерида.
El Comercio газетасининг ёзишича, вазир қатор юқори лавозимдаги ҳарбийларнинг у мамлакат президенти Педро Кастильога яқин одамларни раҳбарликка олиб чиқиш учун босим ўтказаётгани тўғрисидаги шикоятларидан сўнг истеъфога чиққан.
2 ноябрь куни ички ишлар вазири Луис Баррансуэла пандемия даврида ИИВнинг ўзи жорий этган тартибини бузиб базмлар ўтказишда айбланганидан сўнг истеъфога чиқишга мажбур бўлганди.