Жаҳон | 09:24 / 15.11.2021
6650
2 дақиқада ўқилади

Трамп Вашингтондаги меҳмонхонасига эгалик ҳуқуқини 375 миллион долларга сотди

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп компанияси Вашингтон марказида жойлашган Trump International Hotel меҳмонхонасига эгалик қилиш ҳуқуқини 375 млн долларга сотиш ҳақида келишув тузди. Бу ҳақда Wall Street Journal нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Фото: Getty Images

Маълумотларга кўра, меҳмонхонага эгалик ҳуқуқини Майамида жойлашган CGI Merchant Group инвестицион компанияси харид қилади.

Меҳмонхона биносидан зарҳал ҳарфлар билан ёзилган “Trump” сўзи олиб ташланади ва уни Hilton Worldwide Holdings Inc. компанияси бошқаради.

Оқ уй яқинида жойлашган меҳмонхона 1899 йилда қурилган бўлиб, аввал почта бўлими бўлган. У ҳукумат тасарруфида бўлиб, 100 йилгача ижарага берилиши мумкин. Шу сабабли Трамп компанияси бинонинг ўзини эмас, балки унга эгалик ҳуқуқини сотади. Битим 2022 йил 1-чорагида ёпилиши кутилмоқда.

5 юлдузли меҳмонхона 2016 йил сентябрда очилган. Trump Organization 2012 йилда бинони йилига 3 млн доллар ижара ҳақи тўлаш шарти билан 60 йилга ижарага олган. Бундан ташқари, бинони реконструкция қилиш учун 200 млн доллар сарфланган. Трамп меҳмонхонани 2020 йилда 500 млн долларга сотмоқчи бўлган.

WSJ’нинг таъкидлашича, АҚШ конгресси вакиллар палатаси меҳмонхона очилгандан бери зарарга ишлагани, бироқ Трамп компанияси ўтган йиллар ичида 150 млн доллар фойда олгани ҳақида ҳисобот берганидан хабардор. Бундан ташқари, Трамп президент бўлган вақтда меҳмонхонада Республикачилар партияси аъзолари тез-тез учрашувлар ўтказиб турган.

Мавзуга оид