Жамият | 23:09 / 19.11.2021
2109
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia ёниб кетди

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод тумани ҳудудида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia ёниб кетди. Ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ маълум қилди.

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни соат 14:25 ларда Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 132-километрида ҳайдовчи А.Н. бошқарувидаги Nexia ҳамда ҳайдовчи Н.Қ. бошқарувидаги «Зил-ММЗ 554» русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган ва Nexia автомобилида ёнғин юзага келган.

Тўқнашув ва ёнғин оқибатида Nexia ҳайдовчиси А.Н. олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Мирзаобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид