Ўзбекистон | 10:53 / 26.11.2021
2342
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда «Зулфия» мукофотининг медали ўғирлаб кетилди

Қорақалпоқ давлат университети 2-босқич талабаси Қ.М. нинг ижарада яшаётган уйидан «Зулфия» мукофотининг медали ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда «Тынышлық сақшысы» газетаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, воқеа 13 ноябрь куни соат 10:00 ларда юз берган. Мукофот мўйноқлик қизга тегишли бўлган.

Аниқланишича, ўғирлик Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи К.С. томонидан амалга оширилган. У бу ишни уйнинг эшигини ўз ясаган калит билан очиш ёрдамида қилган.

Қўшимча қилинишича, ушбу фуқаро бундан олдин ҳам шу каби жиноятни содир қилган. У 2 ноябрь куни соат 14:50 ларда тўрткўллик, Нукус давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси Т.Н. нинг ижарада турган уйидан 150 минг сўм пулни ўғирлаб кетган.

Қидирув натижаларига кўра, юқоридаги ўғирлик жиноятини содир қилган шахс қўлга олинган.

Бундан олдин Кегейлида 5 минг доллар эвазига Миллий гвардия тизимига ишга киритмоқчи бўлганлар қўлга олинганди.

Мавзуга оид