Ўзбекистон | 08:43 / 01.12.2021
2297
2 дақиқада ўқилади

Равшан Эрматов Хоразмда бўлди

ЎФА биринчи вице-президенти вилоятда футбол оммавийлигини ошириш ва болалар-ўсмирлар футболини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли лойиҳалар билан танишди.

Фото: ЎФА

Дастлаб Эрматов вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов билан учрашиб, «Хоразм» клубида амалга ошириш лозим бўлган ўзгаришларни муҳокама қилди. Жумладан, машғулотлар учун қулай шароитларга, ўз базаси ва майдонларига, автобусига эга бўлиши орқали клубни профессионал даражага олиб чиқиш мумкинлиги таъкидланди.

Фото: ЎФА

Шундан кейин, ЎФА мутахассислари вилоят футбол ассоциацияси иш фаолияти, футбол инфратузилмаси ва шароитлар билан танишиб чиқдилар. Хоразмда истеъдодли ёшлар кўп эканлиги, уларни тўғри йўналтириб, халқаро стандартлар асосида катта футболга тайёрлаш лозимлиги, бу борада футбол академияларининг ўрни муҳим эканлиги қайд қилинди.

Равшан Эрматов Урганч, Янгибозор, Гурлан, Хива ва Шовот туманларида бўлиб, стадионлар, академия ҳамда спорт мактаблари қурилиш-реконструкция лойиҳалари билан танишди. 

Фото: ЎФА

Масъуллар билан бўлган суҳбатда вилоятдаги профессионал футбол клубларининг инфратузилмасини яхшилаш ва майдонларни стандарт ҳолатга келтириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди. Вояга етаётган ёш футболчилар сифатли майдонларда тўп тепиши лозимлиги таъкидланди.

Мавзуга оид