Ўзбекистон | 07:24 / 09.12.2021
9285
1 дақиқада ўқилади

Навоийда юз берган ЙТҲда 4 киши вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятидаги «Қорақата» пости яқинида ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинаси ағдарилиб кетгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят ИИБ расмий маълумот берди.

2021 йилнинг 7 декабрь куни Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлида “Дамас” автомашинаси “Зарафшон-Навоий” йўналиши бўйича ҳаракатланиб бориб, қарама-қарши томонга чиқиб кетган ва “DAF” русумли юк машинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган

Натижада, “Дамас” автомашинасида бўлган ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Тез тиббий ёрдам орқали олиб кетилган яна икки нафари кўрсатилган муолажаларга қарамай нобуд бўлди.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид