Ўзбекистон | 15:34 / 13.12.2021
11637
1 дақиқада ўқилади
Самарқанд ва Қашқадарёни боғловчи довон қалин қор туфайли вақтинча ёпилди
Довонда қор ёғиши сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
13 декабр куни соат 14:00 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобил йўлининг Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Kun.uz’га маълум қилди.
Қайд этилишича, М-39 автомобил йўлининг довон қисмида тинимсиз ёғган қор оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар ҳосил бўлган. Шу боис йўлни ёпишга тўғри келган.
Айни пайтда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида ишлар бажарилмоқда.
Мавзуга оид
23:28 / 03.02.2024
Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
18:39 / 14.03.2022
Тахтақорача довонида транспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилди
17:22 / 13.03.2022
Йўлнинг бир қисми ўпирилиши оқибатида Тахтақорача довони вақтинча ёпилди
08:48 / 07.02.2022