Ҳаитида бензовоз портлаши оқибатида 50дан кўпроқ одам ҳалок бўлди
Ҳаитида бензин олиб кетаётган транспорт воситасининг портлаши оқибатида 50дан кўпроқ одам ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳат олди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
Фожиа Кап-Аитьен шаҳрида юз берган. Маълумотларга кўра, 14 декабрга ўтар кечаси бензовоз ҳайдовчисининг мотоциклчи билан тўқнашувдан қочишга уриниши вақтида йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, юк машинаси ағдарилиб кетган. Шундан кейин воқеа гувоҳлари фурсатдан фойдаланиб, бензовоздан бензин олишга тушиб кетган. Шу вақтда бензовоз портлаган. Бунинг оқибатида чиққан ёнғин яқин орадаги биноларга ҳам ўтган.
Ёнғинни бартараф этиш учун бир неча соат талаб этилган.
Мамлакат бош вазири Ариэль Анри ҳалок бўлганлар яқинларига ҳамдардлик билдирган ва фожиа юз берган ҳудудда уч кунлик мотам эълон қилинишини маълум қилган.
Мавзуга оид
09:29 / 09.12.2024
Ҳаитида қирғин: камида 110 киши ўлдирилди
23:57 / 14.11.2024
Ҳаитида бир кунда Американинг учта йўловчи самолёти ўққа тутилди
15:12 / 26.10.2024
Нигерияда бензовоз портлаши оқибатида 181 киши ҳалок бўлди
21:37 / 21.08.2024